Эрон логистика маркази Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

    Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг «Romak Co.» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари логистика маркази ва экспорт терминалига ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида ширкатнинг фаолияти билан яқиндан танишилди ва компания директори Ризо Ганжи билан учрашув ўтказилди.

    Мазкур компания 31 гектар майдонда жойлашган бўлиб, асосан цитрус меваларни сақлаш ва импортга мўлжалланган ҳамда замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Асосий ҳамкорлари Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ҳисобланади. Компания бир йилда 4 миллион тонна цитрус меваларини хорижга экспорт қилади.

    Мулоқот чоғида, компания раҳбариятига Ўзбекистоннинг салоҳияти ҳақида маълумот берилиб, мамлакатимизга сармоя киритиш ҳамда ушбу логистика маркази лойиҳасини амалга ошириш таклифи тақдим этилди.

    Эрон томони Ўзбекистон билан цитрус мевалари, шу жумладан, киви, лимон, апельсин ва мандарин маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ҳамда экспортга тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates