Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари

    Халқаро ҳамкорлик 23 феврал 2021 1847

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цзинь Лицюнь ўртасида видеоконференция шаклида қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказилди.

    Мулоқот чоғида ОИИБ раҳбарияти Марказий Осиё минтақасидаги стратегик шериклардан бири сифатида Ўзбекистон билан муносабатлар юқори даражада эканини қайд этиб, уни изчил кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

    Музокаралар чоғида жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон делегацияларидан иборат уч томонлама ишчи гуруҳининг йиғилишида ОИИБ томонидан қўллаб-қувватланган «Мозори Шариф – Қобул – Пешавор» транс - афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Минтақа ҳудудида ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ОИИБ миссиясининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлиги ва шу сабабли Банк раҳбарияти ушбу лойиҳани муваффақиятли ва ўз вақтида рўёбга чиқариш доирасида кўп томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиши таъкидланди.

    Музокаралар чоғида умумий қиймати 930 миллион доллардан кўпроқ бўлган амалдаги ва ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш босқичига ўтишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳанинг жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятининг 1,1 миллиондан ортиқ аҳолиси ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади ва 100 мингга яқин киши марказлашган канализация тизимига уланади.

    Инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда экспорт қилувчи тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини ошириш ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ташаббус ва дастурларни молиялаштириш учун Банкдан қўшимча маблағ жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Музокаралар натижасида томонлар амалдаги лойиҳаларнинг ижросини жадаллаштириш ва биргаликда ишлаб чиқиш босқичида бўлган лойиҳаларни келишиш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates