Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фуқароларнинг визасиз сафар қилишларига оид баённома кучга кирди

    Унга кўра Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари мамлакат ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

    Вазирлик 1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида баённома кучга кирганлигини эълон қилди.

    Таъкидланишича, мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида имзоланиб, 2024 йил 15 январда кучга кирди.

    Ушбу баённома икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates