ОАВ: Грузияда ҳалокатга учраган Туркия самолёти бортида бўлганларнинг барчаси ҳаётдан кўз юмди

    Грузияда Туркиянинг C-130 ҳарбий транспорт самолётининг қулаши оқибатида бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда AnewZ мухбири Нини Николеишвили Озарбайжон билан чегарадош Грузиянинг Сигнаги муниципалитетида воқеа жойидан хабар берган.

    Хабарда айтилишича, тасдиқланган маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган 20 кишининг барчаси ҳаётдан кўз юмган.

    “Самолёт Ганжа аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 14:19 да учиб кетган ва қисқа вақтдан сўнг сигнал бермасдан радарлардан ғойиб бўлган. Вайроналар (самолётнинг) Холагири монастири яқинидаги тик қияликларда сочилиб кетган ва биринчи марта маҳаллий аҳоли томонидан топилган. Қидирув-қутқарув гуруҳлари ва вертолётлар кўриниши ёмон бўлган қийин жойларда иш олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, Грузияда авиация хавфсизлигини бузиш эҳтимоли бўйича жиноий тергов бошланган. Тергов Туркия ва Озарбайжон билан мувофиқлаштирилган ва уларнинг бевосита кўмагида олиб борилмоқда.

    11 ноябрь куни Озарбайжондан Туркияга йўл олган C-130 самолёти Грузияда ҳалокатга учради. Бортда 20 нафар ҳарбий хизматчи бўлган, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates