Илҳом Алиев туркий давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қилди

    Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши саммитидаги нутқида 2026 йилда Озарбайжонда ТДТга аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қилди.

    “Мамлакатларимизнинг ҳарбий, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги кенг кўламли ҳамкорлигини (ТДТ) ҳисобга олиб, 2026 йилда Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қиламиз”, деди Озарбайжон давлати раҳбари.

    Габалада бўлиб ўтган ТДТ 12-саммити барча туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб беради. Саммит мавзуси минтақавий тинчлик ва хавфсизликдир. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга. ТДТнинг бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates