Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йил июнь ойида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишдаги сезиларли ютуқлар мамнуният билан қайд этди.
Август ойи бошида қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, транспорт ва савдо вазирларининг биринчи учрашуви самарали ўтказилди.
Жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш 70 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги, ипакчилик ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция фондини тез фурсатда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.
Давлат раҳбарлари амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш лозим эканини таъкидладилар. Шу маънода, келгуси кузда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак кўп томонлама учрашувлар, шу жумладан Самарқанд шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитларининг режаси ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.