Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

    Ҳукумат 12 ноябр 2021 5020

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни тонгда Истанбул шаҳрида ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

    Давлат раҳбарларининг жорий йил март ойида Тошкентда ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Савдо-иқтисодий ҳамкорлик барқарор суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, авиақатновлар кўпаймоқда. Машинасозлик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа тармоқларда, шу жумладан янгидан ташкил этилган Қўшма инвестиция жамғармаси ресурсларини жалб қилган ҳолда истиқболли кооперация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

    Маданий алмашинувлар кенгаймоқда, муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

    “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини жадал илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates