Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон ва Қирғизистон: янги ҳамкорлик

    Лойиҳа икки давлат ўртасидаги трансчегаравий экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан БМТнинг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилган “Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Лойиҳа икки давлат ўртасидаги трансчегаравий экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. 2022 йил 10—13 май кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Низоларга сезгирлик таҳлили” бўйича семинар-тренинг лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда низоларга сезгирликни интеграциялашнинг муҳим босқичларидан бири бўлди.

    Семинарда лойиҳа ҳудудларнинг маҳаллий ҳокимликлари (Андижон вилоятининг Марҳамат тумани, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманлари), фуқаролик жамияти институтлари ва БМТ агентликлари вакиллари иштирок этди. Семинар-тренингни халқаро экспертлар — ФАО бош қароргоҳининг Фавқулодда вазиятлар ва чидамлилик бошқармаси Низоларга сезгир дастурлаш бўйича маслаҳатчиси Мария Нортон ва Фавқулодда вазиятлар ва реабилитация бўйича мутахассис Филипп Пристли олиб боришди. Тадбир лойиҳани амалга оширишда низоларга сезгир стратегияларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва интеграция қилиш, шу орқали барқарор тинчлик ва ҳамкорлик учун асос яратиш мақсадида барча иштирокчилар ўртасида мулоқотни ривожлантириш учун яхши платформага айланди.

    — Қишлоқ аҳолисининг, асосан, аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш, умумий ресурсларни сақлашда иқлимга мос қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этиш, шунингдек, умумий платформалар ва тармоқларни ўрнатиш чегаранинг ҳар икки томонидаги жамоалар ўртасида ижобий мулоқотни кучайтиради, натижада Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ишонч янада мустаҳкамланади, — дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.

    UNFPAнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Камолхон Иномхўжаев таъкидлаганидек, “Хотин-қизлар ва ёшлар тинчлик ўрнатиш жараёнларидан манфаатдор ва асосий ҳаракатлантирувчи кучдир. Уларни жалб этиш, ваколатларини кенгайтириш яхши қўшничилик муносабатлари ва самарали ижтимоий-иқтисодий трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш лойиҳасининг муҳим таркибий қисми бўлади”.

    Семинар давомида иштирокчилар бошқарув, иқтисод ва ижтимоий ҳаёт, атроф-муҳит, табиий ресурсларни бошқариш ва инсон хавфсизлиги соҳаларида тинчликни таъминловчи асосий омилларни кўриб чиқдилар ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг мумкин бўлган таъсирини муҳокама қилдилар. Натижада улар лойиҳани амалга оширишга интеграция қилиш учун низоларга сезгир бўлган аниқ тавсияларни ишлаб чиқдилар.

    — Низоларга сезгирлик таҳлили” бўйича семинар-тренинг маҳаллий ҳокимият органлари, фуқаролик жамиятлари институтлари ва БМТ ходимларини лойиҳамизнинг чегарадош ҳудудларидаги мақсадли қишлоқларда тинчлик бўлишига эришишини таъминлаш учун бирлаштирди. Бу тинчлик ўрнатиш лойиҳаси бўлгани учун биз масъулиятни ошириш ва мамлакатлар ўртасида умумий фаровонлик ва ўзаро тушунишни таъминлаш учун жамоаларни жалб қилмоқчимиз, — дейди Фавқулодда вазиятлар ва реабилитация бўйича мутахассис Филипп Пристли.

    Лойиҳанинг расмий очилиш семинарини 2022 йил июнь ойининг бошида ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбир ижтимоий, маданий ва иқтисодий трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантиришга ва фаровон истиқболга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатларнинг бошланғич нуқтаси бўлади.

    No date selected
    июл, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates