Учрашув давомида томонлар муҳандислик ва техника соҳаларида илмий-технологик ҳамкорликни кучайтириш, илғор муҳандислик мактабларини яратиш, Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини очиш, 11 та йўналишни ўз ичига олган қўшма илмий тадқиқотлар танловини эълон қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, жорий йил 30 апрелда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ инновацион ривожланиш форуми ҳамда МДҲ Илмий-техник ва инновацион соҳаларда ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашнинг навбатдаги йиғилишига оид ташкилий ишлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида ўзаро стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.








