Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда турли соҳаларда, хусусан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик нафақат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, балки минтақавий барқарорлик ва ривожланишга ҳам ҳисса қўшиб келяпти.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайиб боряпти.
М.Ал-Жарба Ўзбекистонда парламент институтининг фаолиятига юқори баҳо бериб, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, парламентлараро алоқалар нафақат сиёсий мулоқотни, балки иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳам ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида изчил ривожланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни, хусусан, парламентлараро алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.