Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

    16 июнда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Татаристон Республикаси Президенти Р.Минниханов билан Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси О.Малгинов иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.

    Мулоқот чоғида томонлар кўп қиррали Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг юқори даражаси ва уни кенгайтириш ижобий динамикасини қайд этдилар. Шу билан бирга, ҳудудлараро даражадаги ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Айни пайтда Татаристон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳият мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

    Жорий йил бошидан буён Татаристон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга ошгани икки мамлакат тадбиркорларининг бозорбоп маҳсулотларни ўзаро етказиб беришга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат бериши таъкидланди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар, жумладан, Татаристон вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистоннинг тегишли ҳудудий идораларнинг муносабатларини мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралари миссиялари ва тармоқ кўргазмаларини ўзаро асосда ташкил этиш, Татаристон савдо тармоқлари билан муносабатларни ўрнатиш ҳамда улгуржи савдо ва тарқатиш марказларини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди.

    Шунингдек, томонлар инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва саноат кооперациясини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Электротехника, кимё ва нефть-кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, чарм-пойабзал саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

    Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида тўхталди. Шу ўринда томонлар эришилган келишувлар ва келишилган лойиҳаларда ўз аксини топаётган Татаристоннинг Тошкент вилояти билан фаол ҳамкорлигини олқишладилар.

    Хусусан, мулоқотда Тошкент вилоятида «Химград» саноат парки ташкил этилишига тўхталиб ўтилди. Томонлар ушбу ташаббуснинг амалий жиҳатларини кўриб чиқиб, парк ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга Татаристон ва Тошкент вилоятининг етакчи ишлаб чиқариш компаниялари орасидан бўлажак резидентларни жалб этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳудудлараро муносабатларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates