Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка ташкилоти директори Ибраҳим Калинлар иштирок этди.
Шунингдек, учрашувда минтақавий муаммолар билан бир қаторда терроризм ва экстремизм, тартибсиз миграция ва контрабандага қарши биргаликда курашиш йўллари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги аниқ ҳамкорликни институционаллаштириш ва тизимли давом эттириш бўйича "Йўл харитаси" имзоланди.
"Йўл харитаси" сиёсий ҳамкорлик ва парламент дипломатияси соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ қадамлар: савдо, иқтисодиёт ва инвестициялар, мудофаа, хавфсизлик ва ички ишлар ҳамда маданий-гуманитар соҳаларни ўз ичига олади, — дейилади Туркия ТИВ хабарида.