Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 100 тага етказилади

    Транспорт 23 январ 2024 493

    Пекин шаҳрида Транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Хитой Халқ Республикаси авиация маъмурияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасига кўра ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди.

    Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозирда парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпаниялар сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.

    Мазкур келишув Хитой Халқ Республикаси авиацияси маъмурияти томонидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ички келишув жараёни тугатилгандан сўнг жорий йил апрель ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates