Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк бор ташкил этилган йўналишлар ҳақида маълумот берилди

    АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ўқув ишлари бўйича проректори Зокиржон Рўзиев таълим муассасасида илк бор ташкил этилган йўналишлар ҳақида маълумот берди.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг илмий салоҳияти 66 фоизни ташкил этади. Айни пайтда Академияда “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар”, “Мумтоз шарқ филологияси” ҳамда “Исломшунослик” факультетлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 10 та кафедра фаолият юритмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 1 минг 670 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шундан 1 минг 430 нафар талаба бакалавриат, 240 нафари эса магистратура босқичида ўқийди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги “2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”фармойиши қабул қилинди.

    Унга мувофиқ, кундузги таълим шакли бўйича жами 14 та таълим йўналиши бўйича 300 та қабул квотаси ажратилди. Жумладан, “Диншунослик” 25 та, “Исломшунослик (қуръоншунослик, ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбашунослиги)” 50 та, “Филология ва тилларни ўқитиш (араб тили)” таълим йўналишлари бўйича 30 та қабул квоталари белгиланди.

    Аҳамиятлиси, жорий йилдан илк маротаба “Матншунослик ва адабий манбашунослик (араб тили)”, “Журналистика (халқаро журналистика)”, “Юриспруденция (ислом ҳуқуқи)”, “Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ сервис”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари)” таълим йўналишларига қабул ўтказилмоқда.

    Бундан ташқари, илк маротаба 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатининг сиртқи ҳамда кечки таълим шакллари бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқнланди. Унга кўра, 9 та таълим йўналишига жами 250 та қабул квотаси ажратилди. “Ислом иқтисодиёти ва молияси”, “Тарих (ислом тарихи ва манбашунослиги)” йўналишлари шулар жумласидандир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates