Интеллектуал мулк билан боғлиқ давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

    Ҳукумат Қарори билан (468-сон, 01.08.2024 й.) Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

    Унга кўра, қуйидаги интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддати Адлия вазирлиги томонидан узайтирилиши мумкин:

    • ихтиро;
    • фойдали модель;
    • саноат намунаси;
    • селекция ютуғи;
    • товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси;
    • географик кўрсаткич;
    • товар келиб чиққан жой номи.

    Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими (im.adliya.uz) ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза беради.

    Ариза берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

    Давлат хизматини кўрсатишда белгиланган миқдордаги патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

    Ариза ваколатли органга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун муддат ичида кўриб чиқилади.

    Ариза берувчига муҳофаза ҳужжатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги хабарномани муҳофаза ҳужжатига илова шаклида ахборот тизими орқали юборади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates