“Hollywood” фильмларидан рухсатсиз фойдаланган фуқаро жаримага тортилди

    Фуқаро Т.Б «Вонка» ва «Аквамен и потерянное царство» фильмларининг овози улар кинотеатрда намойиш этилаётган вақтда уяли телефонга ёзиб олгани маълум бўлди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти маълум қилди.

    Таъкидланишича, Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгасининг мурожаатини кўриб чиқилди. Натижада ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фильмнинг овози ва видеотасвири бирлаштирилиб интернет орқали барчанинг эътиборига етказилган.

    Ҳолат юзасидан фуқаро Т.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун тегишли судга юборилди.

    Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жарима жазоси тайинланди.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни 65-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси зарарлар етказилиши фактидан қатъий назар ҳуқуқбузардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон пули талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates