Ўзбекистон ва Буюк Британия интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади

    Буюк Британия Интеллектуал мулк идораси ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўртасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

    Ҳужжат Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов ва Буюк Британия Интеллектуал мулк идораси бош директори Адам Уильямс томонидан имзоланди.

    Икки томонлама учрашув жорий йил 9–17 июль кунлари бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 65-сессияси доирасида бўлиб ўтди.

    Музокаралар давомида Британия томонига Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни жорий этишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Томонлар интеллектуал мулкнинг корхоналар ва мамлакатларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга кўмаклашишдаги муҳим ролини эътироф этдилар.

    Мазкур меморандум бир қатор йўналишларни, жумладан, экспертиза жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича тажриба алмашиш, интеллектуал мулк соҳасида кадрларни тайёрлаш, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш каби соҳаларни қамраб олади.

    Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва уч йил давомида амал қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates