Ўзбекистон яшил ислом облигацияларини чиқаришни режалаштирмоқда

    Молия 20 июл 2020 1177

    «Дунё» АА матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Ислом тараққиёт банки SDG дастури ва Ўзбекистоннинг молиявий бозорини ривожлантириш ниятлари тўғрисидаги Баёнотни имзоладилар.

    2020 йил 16 июль куни ушбу шартномани онлайн конференция шаклида имзолаш жараёни бўлиб ўтди.

    — Агентлик SDG дастури ва янги молиявий воситаларни, хусусан, Сукук облигацияларини ишлаб чиқишга содиқдир, чунки бу жараён Ўзбекистонда барқарор ривожланиш миллий мақсадларига эришишдаги бўшлиқни бартараф қилади, — деди Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров. — Ўзбекистон дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори пандемия туфайли оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Ушбу вазиятда Ўзбекистон Ҳукумати узоқ муддатли тикланиш стратегиясини қўллаб-қувватлашга ва ишлаб чиқаришга тайёр. Истиқболли ёндашувни Агентликнинг янги, альтернатив молиялаштириш воситаларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш ниятида ҳам кўриш мумкин.

    «Ўзбекистонда яшил Сукукни жорий қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланмоқда. БМТ Тараққиёт дастури ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга ва уни амалга ошириш жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёр,» дея хулоса қилди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовская шартномани имзолаш маросимида.

    Ислом тараққиёт банкининг мамлакат дастурлари бўйича вице-президенти Мансур Мухтор таъкидлаганидек, ИТБ Ўзбекистоннинг мамлакат ривожланиши учун молиявий имкониятларини кенгайтириш йўлидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

    Шартнома Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори учун зарур асос яратишга ёрдам беради. Қўшма ҳамкорлик янги молиявий воситани жорий қилиш учун ҳуқуқий ва институционал базани ривожлантиришга кўмаклашади ва 2021 йилда исломий молиявий маҳсулотни чиқариш учун кейинги қадамларни қўяди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates