Ўзбекистонда 2025 йилга бориб суғориладиган ерларнинг 54 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилади

    Туркий тилли давлатлар ташкилотининг Венгриядаги ваколатхонаси сайти Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологиялар бўйича мақола эълон қилди.

    Унда келтирилишча, Марказий Осиёда сувнинг 80 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ишлатилади.

    БМТнинг Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича баёнотига кўра, 2050 йилга келиб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғига таъсир қилади. Жаҳон табиий ресурслар институти ва Британиянинг “Economist Intelligence Unit” ташкилоти тадқиқотларига кўра эса, 2040 йилга бориб сув танқислигига энг кўп учраши тахмин қилинаётган 33 давлат орасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ҳам бор.

    Ўзбекистон Республикасининг асосий сув манбаи Амударё ва Сирдарё дарёлари, шунингдек, ички дарё ва сойлар ҳамда ер ости сувларидир. Орол денгизи ҳавзасидаги барча манбаларнинг ўртача кўп йиллик сув оқими 116 миллиард метри кубни ни ташкил этади, шундан 67,4 фоизи Амударё ҳавзасида ва 32,6 фоизи Сирдарё ҳавзасида шаклланади.

    Минтақада сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, қор ва ёмғирлар кам бўлаётгани, музликлар ва йирик дарёлар ҳавзаларида, кичик дарё ҳамда сойларда сув сарфининг камайиб бораётганлиги натижасида охирги 30 йилда аҳоли жон бошига сув таъминоти 3048 метр кубдан 1438 метр кутга ёки 53 фоизга қисқарган.

    Суғориладиган экин майдонларини сув билан таъминлаш учун ҳар бир экиннинг суғориш меъёрлари бўйича талаб этиладиган сув 54,4 миллиард метр куб бўлиб, 2030 йилда мавжуд сув миқдори 47,4 миллирад метр куб ни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинган.

    Талабга нисбатан етишмайдиган сувнинг 7,0 миллиард метр куб қисмини сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш (2 миллиард метр куб), ирригация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш (2,2 миллиард мектр куб), сув хўжалигини рақамлаштириш (0,6 миллиард метр куб), экин майдонларида қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш ва сувсизликка чидамли экинлар улушини кўпайтириш (2,2 миллиард метр куб) ҳисобига қоплаш имконияти мавжуд.

    Бугунги кунда республикада сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш бўйича шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ва назорати остида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Бунда АҚШ, Хитой, Туркия, Австралия каби хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини сув билан таъминлашда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

    Дарҳақиқат, 2018 йилгача республика бўйича сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар 28 минг гектарни ташкил қилган бўлса, бугунга келиб бу кўрсаткич 1 миллион гектарга етган, бу жами суғориладиган майдонларнинг 27 фоизини ташкил этади.

    Сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар ҳисобга олинганда, ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда тўртинчи, дунёда эса ўн учинчи ўринда турибди. Таҳлилларга кўра, 2025 йилга бориб республика бўйича 2 миллион гектарда ёки жами суғориладиган ерларнинг 54 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилади.

    Бундай натижаларга эришишда кўп жиҳатдан Ўзбекистонда мавжуд сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланишни давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли чоралар кўрилаётгани сабаб бўлмоқда. Жумладан, 2019 йилдан бошлаб сув тежовчи технологияларни жорий этишни субсидиялаш ҳамда имтиёз ва преференциялар бериш йўлга қўйилиб, 2019-2022 йилларда сув тежовчи технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига жами 1 триллоин 465 миллиард сўм (133 миллион доллар) субсидия ажратилган.

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (367-модда) асосан томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ер майдонлари 5 йил муддатга ер солиғидан озод этилган.

    Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларга сув ҳисоблагич ўрнатилганда сув солиғидан 30 фоиз имтиёз қўлланилиши жорий этилган.

    Бундан ташқари, республикада сувни тежайдиган суғориш технологиялари ускуналари ва бутловчи қисмларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш бўйича 2019 йилгача бор-йўғи 3 та корхона фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 50 тага етказилган. Ушбу технологиялар жорий қилинган майдонларда сувни 50, минерал ўғитларни 30, ёнилғи-мойлаш материалларини 35, иш ҳақини 25 фоизга камайтириш баробарида, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади. Жумладан, пахтадан 30 фоизгача кўп ҳосил олиш мумкин.

    Ўзбекистонда сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланишга юқори даражасида эътибор қаратилаётгани ва бунинг натижаси ўлароқ, қисқа фурсат ичида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, дея хулоса қилинади мақолада.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates