Ўзбекистонда 7 миллионга яқин «Ақлли» ҳисоблагич ўрнатилди, улар 25 йилгача хизмат қилади

    Ижтимоий ҳаёт 27 май 2021 902

    Бу ҳақда АОКАда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

    «Бугунги кун ҳолатига республика бўйича жами 6 миллион 900 мингдан ортиқ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди. Режага асосан, жами 7 миллион 400 мингтага яқин ҳисоблагич алмаштирилиши кераклиги ҳисобга олинса, бу — қарийб 93 фоиз истеъмолчининг ҳисоблагичлари тизимга мос ҳисоблагичларга алмаштириб бўлинди, дегани.

    Ҳозиргача ушбу ўрнатилган ҳисоблагичларнинг қарийб 5 миллионга яқини биллинг тизимига уланган, тизимга уланган ушбу истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар автоматик равишда амалга оширилмоқда ва ҳисоблагичлар бўйича маълумот олиш ва назорат қилиш имконияти мавжуд.

    АСКУЭ тизимини жорий этишдан асосий мақсад — истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги шаффофликни таъминлаш, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш, истеъмолчиларнинг фойдаланган электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш.

    Аввалги ҳисоблагичларда саноқли маълумотлар жамланган бўлса, янги тизимга уланган ҳисоблагичларда 40 га яқин маълумотни кўриш имконияти мавжуд бўлиб, эгасига тахминан 25 йилгача хизмат қилиши кўзда тутилган «ақлли» ҳисоблагичлар маҳаллий корхоналар томонидан жаҳон стандартлари асосида юртимиз иқлим шароити, хусусан, ҳавонинг энг иссиқ ва энг совуқ даражасига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates