Ўзбекистонда 9 ой давомида 1 345,1 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди

    Йил бошидан буён 455 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 60 та давлатига экспорт қилинди.

    Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, юртимизда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида фаолият юритаётган жами 4806 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 23,8 триллион сўм қийматга тенг маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада тармоқнинг физик ҳажм индекси 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 111,8 фоизни ташкил этди.

    Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш
    Фарғона (14,8 %), Тошкент (10,6 %), Самарқанд (9,6 %) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (8,8 %) ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Шунингдек, жорий йилнинг январь-сентябрь ойида 1 345,1 миллион АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, республика умумий экспорт ҳажмининг 10,8 фоизини ташкил этди ва ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 14,6 фоизга ўсди. Йил бошидан буён 455 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 60 та давлатига экспорт қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates