Ўзбекистонда аҳоли пунктларига кириб қолган ёввойи ҳайвонларни қутқариш ва жонсизлантириш тартиби ишлаб чиқилди

    Ўзбекистонда «Ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитга тушиб қолганда ҳимоя қилиш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳомамаси учун эълон қилинди.

    Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ёввойи ҳайвонларнинг аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларга турли сабаблар билан келиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг оқибатида ёввойи ҳайвонлар томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мол-мулкига, ёввойи ҳайвонларнинг ҳаётига ҳам зарар етказилиши хавфи ортиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

    Хусусан, 2024 йил 15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Жаннатмакон» МФЙ ҳудудига келиб қолган айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун отиб ўлдирилганди.

    Бу каби ҳолатларнинг таҳлили, ёввойи ҳайвонлар табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитига тушиб қолганда, аҳоли пунктларига кириб қолганда уларни ҳимоя қилиш ва қутқариш, ветеринария ёрдами кўрсатиш ҳамда ёввойи ҳайвонлардан фуқароларнинг соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказилишининг олдини олиш борасида давлат органлари ходимларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, бу каби ҳолатларда фуқароларнинг ўзларини қандай тутишлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқилишини тоқазо этди.

    Ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш жараёнида турли мамлакатларнинг бу борадаги амалиёти ва тажрибаси ўрганилганда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда бу каби норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмагани аниқланди.

    Қарор лойиҳасига кўра, ёввойи ҳайвонни тутиш пайтида уни иммобилизация қилиш фақат ёввойи ҳайвонни бошқа йўл ва усуллар билан тутиб бўлмайдиган ҳолларда, унинг ҳаётига хавф туғдирмайдиган ва жароҳат етказмаган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилиши белгиланмоқда.

    Ёввойи ҳайвонни иммобилизация қилиш иммобилизация қилиш қуроли ва мосламалари ҳамда ветеринария дори воситаларини қўллаган ҳолда тегишли Давлат ветеринария хизмати ҳудудий бўлинмалари ветеринария мутахассиси ёки жалб этилган овчилар томонидан амалга оширилиши мумкин.

    Ёввойи ҳайвонни жонсизлантириш ҳаёт учун мос келмайдиган оғир жароҳатлари оқибатида яшаб кетишга қодир бўлмаган ёввойи ҳайвоннинг башарти жисмоний азобланишини бошқа усулда тўхтатиш мумкин бўлмаса, жисмоний азоб чекишини тўхтатиш, ёввойи ҳайвон қутургани аниқланганда ҳамда одамлар ёки ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётганда ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизаси хулосасига асосан инсонийлик тамойиллари асосида жалб этилган овчилар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

    Қарор лойиҳаси билан, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитга тушиб қолганда уларни ҳимоя қилиш, қутқариш ва жонсизлантириш бўйича ишларни ташкил қилишда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий органлари, Ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар органлари, Давлат ветеринария хизмати ҳудудий бўлинмалари ҳамда Санитария-эпидемиология хизматининг асосий вазифалари белгиланмоқда.

    Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates