Нигер: жангариларнинг ҳужуми оқибатида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

    Нигер жануби-ғарбида жангариларнинг ҳужуми оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

    Унга кўра, воқеа Тилаберидаги Тера департаментида содир бўлган. Айрим “қуролли террорчи гуруҳлар” томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 20 нафар ҳарбий ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлди.

    Мамлакатда қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.

    Мали ва Буркина-Фасо билан чегаралар яқинида жойлашган Нигернинг жануби-ғарбий ҳудудлари бир неча йиллардан бери экстремистик ва террористик гуруҳлар фаоллигининг кучайган ҳудудига айланиб бормоқда, деб хабар беради tass.ru.