Хитой зонди Ойнинг нариги томонидан тупроқ намуналарини олиб қайтди

    Хитойнинг Чанье-6 ой зонди тарихда биринчи марта Ойнинг нариги томонидан Ерга тупроқ намуналарини етказди.

    Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар бермоқда.

    Бу коинот тадқиқотларидаги энг мураккаб миссиялардан бири эди. Экспедиция 53 кун давом этди. У 3 май куни, Чанчжэн-5 ракета-ташувчиси билан Чанье-6 фазовий кемасининг учирилиши билан бошланганди.

    2 июндан 3 июнгача зонд тупроқ намуналарини йиғди ва 4 июн куни у Ойнинг нариги томонидан кўтарилди ва тез орада режалаштирилган Ой орбитасига етиб борди. 25 июнь куни қурилма Ички Мўғулистон чўлига қўнди, деб хабар беради korrespondent.net.

    Хитой Фанлар академияси Геология ва геофизика институти илмий ходими Ян Вейнинг сўзларига кўра, Чанье-6 миссияси Ойни тадқиқ қилиш тарихидаги муҳим босқичдир. Бу Ойнинг эволюциясини тўлиқроқ тушунишга ёрдам беради.