Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Яшил ҳудуд” миллий ташаббуси эътироф этилди

    БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш Конвенцияси (СОР-15) очилиш маросимида Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Яшил ҳудуд” миллий ташаббуси эътироф этилди.

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси жорий йил 10-21 май кунлари Ғарбий Африкадаги Кот-д Ивуар Республикасининг Абиджан шаҳрида ўтказилган 15-Томонлар Конференциясида (СОР-15) иштирок этди.

    Тадбирда Конвенцияга аъзо давлатлар расмийлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда. Конференцияда Кот-д Ивуар, Намибия, Нигерия, Либерия, Конго, Мавритания ва Нигер давлатлари президентлари, Габон Республикаси Бош вазири қатнашди. Франция Президенти Э.Макрон, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун видеомурожаатлар йўллашди.

    Маълумот учун: Конвенция 1994 йил Парижда қабул қилинган. 196 мамлакат аъзо. Ўзбекистон 1995 йил ратификация қилган. 1997 йилдан буён Конференция ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади. Бугунга қадар Италия, Сенегал, Бразилия, Германия, Швейцария, Куба, Кения, Испания, Аргентина, Жанубий Корея, Намибия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон мезбонлик қилган. Абиджан шаҳрида ўтказилган 15-Томонлар (СОР-15) конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Яшил ҳудуд” миллий ташаббуси эътироф этилди.

    Ўзбекистон делегацияси мамлакатда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берди.

    Шунингдек, МДҲда биринчи марта БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси бажарилиши бўйича қўмитаси йиғилиши 2023 йилда Ўзбекистонда ўтиши бўйича COP-15 қарори қабул қилинди.
    Бу ўрмончилик, экология ва атроф муҳит ва чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари бўйича Ўзбекистондаги биринчи ҳақиқий халқаро тадбир ҳисобланади.

    Ўзбекистонда ўтказиладиган КРИК-21да, дунёнинг барча давлатларидан келган вакиллар ва халқаро донорлар бир ҳафта давомида чўлланиш, қурғоқчилик, чанг бўронлари, ерлардан барқарор фойдаланиш, ерларни тиклаш масалаларини муҳокама қилишади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates