Атом энергетикасини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари муҳокама қилинди

    Кадрлар тайёрлаш, бу борада инновацион технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг долзарб масалалари ва имкониятларини муҳокама қилиш, миллий ва халқаро экспертлар ўртасида билим ва тажриба алмашиш учун майдонга айланди.

    Анжуманда Венгрия, Туркия, Жанубий Африка Республикаси, Сербия, АҚШ, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан халқаро экспертлар иштирок этди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланишнинг афзалликлари ва муаммоларини атрофлича муҳокама қилиш. Иштирокчилар атом энергетикаси соҳасидаги жорий ва истиқболли лойиҳалар, атом иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳамда ядро энергетикасининг мамлакат энергетика балансидаги ўрни билан танишди. Кадрлар тайёрлаш, бу борада инновацион технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Етакчи мутахассислар, экспертлар ҳамда олимлар атом электр станциялари ҳолатини мониторинг қилиш ва назорат қилиш тизимини ривожлантиришнинг глобал тенденциялари, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларга тезкор жавоб бериш механизмларини муҳокама қилди.

    — Атом энергетикасини ривожлантириш мамлакатимиз энергетик мустақиллигини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш орқали иқтисодий ўсишга кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Ўзбекистон энергетика соҳасини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш, илмий-техникавий соҳада салоҳиятни ошириш ва тижорат ҳамкорлик, жумладан, инвестицияларни жалб этиш масалалари алоҳида аҳамият касб этади. Муҳокама чоғида Ўзбекистонда ядро тиббиёти ва унинг саратонга қарши курашдаги ўрни, шунингдек, ядро технологияларини ноэнергетик йўналишларида қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир Ўзбекистоннинг халқаро тажрибани интеграциялаш ва атом саноатини хавфсиз ҳамда самарали ривожлантиришнинг зарур шарти бўлган илғор стандартларни жорий этишга тайёрлигини намойиш этди, — дейди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев.

    Мазкур тадбир хавфсизликнинг юқори стандартлари, экологик масъулият ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда атом энергетикасини янада самарали ривожлантиришга қаратилган билим ва тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates