Учрашувда томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда углеродни ушлаш ва сақлаш, авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш ва кўмирни газлаштириш бўйича янги лойиҳалар кўриб чиқилди.
Ҳозирда Бухородаги МТО мажмуасида кислород ва азот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширилмоқда ва 200 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилган. Мажмуа пластмасса, автомобилсозлик ва қурилиш каби соҳаларни метанол ва олефин билан таъминлашга мўлжалланган.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга ўзаро тайёр эканликларини ва жорий лойиҳаларни муваффақиятли якунлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида самарали ҳамкорлик қилиш механизмларини ишлаб чиқилди.