баннер
17 мар 2025
01:30

    Ўзбекистонда бир кишига тўғри келадиган ўртача яшаш майдони маълум бўлди

    Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,9 квадрат метрни ташкил этади.

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 0,4 квадрат метрга ошган.

    Ҳудудлар кесимида ўртача энг кенг яшаш майдонига эга ҳудуд Навоий вилояти (27,4 кв. м) бўлса, энг паст ўртача кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (13,4 кв. м) қайд этилган.

    Энг юқори таъминланган ҳудудлар:

    • Навоий вилояти – 27,4 кв. м;
    • Хоразм вилояти – 24,1 кв. м;
    • Тошкент шаҳри – 22,9 кв. м;
    • Тошкент вилояти – 22 кв. м.

    Ўртача даражадаги ҳудудлар:

    • Фарғона – 20,1 кв. м;
    • Самарқанд – 20 кв. м;
    • Сирдарё – 19,8 кв. м;
    • Қорақалпоғистон Р. – 17,6 кв. м;
    • Жиззах – 17,4 кв. м;
    • Бухоро – 17,2 кв. м.

    Энг паст таъминланган ҳудудлар:

    • Наманган – 16,6 кв. м;
    • Қашқадарё – 16,4 кв. м;
    • Андижон – 15,8 кв. м;
    • Сурхондарё – 13,4 кв. м.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech