Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари сони 9 мингдан ортди

    Лаборатория хизматларининг 40 фоизи, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОРнинг 70 фоизи ва стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти.

    Бугун соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган кенг кўламли трансформация жараёнлари соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини янада оширишга қаратилган.

    Хусусан, сўнгги саккиз йил давомида тиббиёт йўналишида хусусий сектор улушини ошириш, нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

    Натижада 2017 йилда хусусий шифохоналар сони қарийб 3,5 мингтани ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 9 мингдан ортди.

    Тиббиётнинг нодавлат секторида ихтисослик турлари 50 тадан 225 тага ошди. Шунингдек, хусусий шифохоналарнинг тиббиёт ихтисосликлари бўйича лицензия олишига имкон яратилди.

    3 700 дан кўпроқ мавжуд нодавлат клиникалар янги тиббий ихтисослик ҳисобига ўз фаолиятларини кенгайтирди.

    Таъкидлаш лозимки, айни пайтда юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ўрин-жойларнинг 35 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда. Яъни сўнгги йилларда нодавлат тиббиёт клиникаларида стационар шифо ўринлари сони сезиларли даражада ортиб, 2024 йилда 42 750 га яқинлашди.

    Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларининг барчасида амбулатор, 1530 дан ортиғида стационар хизматлари ташкил этилиб, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари 726 тадан 2 251 тага ошди.

    Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар туфайли бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида нодавлат тиббиётнинг улуши 30 фоизга етди.

    Жумладан, лаборатория хизматларининг 40 фоизи, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОРнинг 70 фоизи ва стоматологик ташхис ҳамда муолажаларнинг 91 фоизи айнан хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти.

    Яқин келажакда мазкур йўналишда

    • янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш;
    • хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш;
    • тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates