Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилади

    Энергетика 27 октябр 2021 1086

    Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасида биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қуриляпти.

    220 кВ кучланишли рақамли «Зафаробод» подстанциясини қуриш инвестиция лойиҳаси Осиё тараққиёт банки кўмаги асосида амалга ошириляпти. Рақамли подстанция Жиззах вилоятида 2023 йилда фойдаланишга топширилади.

    – Технологик жараёнларни бошқариш тўлиқ юқори даражада автоматлаштирилган, энг замонавий ахборот технологияларининг бошқарув тизимлари ва воситалари билан жиҳозланадиган рақамли «Зафаробод» подстанцияси вилоят энергетика тизимини 500 МВА қўшимча қувват билан таъминлайди, – дея маълумот берди «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбонов.

    «Тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида, Осиё тараққиёт банки талабларига кўра ўтказилган халқаро тендер савдолари натижалари бўйича «Shanghai Electric Group Co.,Ltd» (Хитой) компанияси ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа доирасида «GOPA - International Energy Consultants GmbH» (Германия) консалтинг компанияси фаолият юритяпти.

    Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4699-сонли қарори ҳамда 2020 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2021 – 2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4937-сонли қарорларига мувофиқ амалга оширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates