Ўзбекистонда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш қамрови 95-98 фоизни ташкил этяпти

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари, Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказиш юзасидан соҳа экспертлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

    Нурмат Атабеков:

    — Бугунги кунда мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар, жумладан, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.

    Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган. Чақалоқларни сил ва гепатит В га қарши эмлаш эса туғуруқ комплексларида амалга ошириб келинмоқда.

    Муҳими, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Юртимизда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.

    Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates