11 март куни Экология вазирлигида ёшларни иқлим масалалари бўйича кун тартибига жалб қилиш стратегиясининг тақдимоти доирасида Миллий иқлим маркази ва ClimateScience ташкилоти ўртасида ClimateScience.org таълим платформасини маҳаллийлаштиришга қаратилган Меморандум имзоланди.
Ҳужжатни Экология вазири маслаҳатчиси, вазирликнинг Миллий иқлим маркази директори Суна Парк ва «ClimateScience» иқлим ўзгариши бўйича халқаро таълим платформаси раҳбари Майкл Бекленд имзолашди.
ClimateScience.org таълим платформасини маҳаллийлаштириш лойиҳаси доирасида айни пайтда ўзбек ва қорақалпоқ тилларида маълумотлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳаракат иқлим таълимини ёшлар учун қизиқарли ва қулай қилиш орқали ўзгартиришга қаратилган. Платформа иқлим ўзгариши билан боғлиқ мавзулар бўйича курслар, ўқитувчилар учун маълумотлар, видеоматериаллардан иборат бўлиб, ёшларга иқлим ўзгаришига қарши глобал курашга қўшилиш ва экология соҳасида мутахассис бўлиб етишишларига ёрдам беради.
— Иқлим билан таълим бир-бирига чамбарчас боғлиқ, чунки муаммонинг туб моҳияти англанганда уни ҳал этиш очон кечади. Лекин кўпчилик бу масалани тўлиқ тушуниб етгани йўқ. UNESCO маълумотларига кўра, 2022 йилда инсониятнинг 70 фоизи энг зарур нарсаларни англаб улгурган. Шу нуқтаи назардан маълумотларни ишончли ҳамда олиш учун қулай қилиш муҳим ҳисобланади. Шундагина биз муаммоларни ҳал этишга қодир бўлган етук мутахассисларни тайёрлашимиз, «яшил иш ўринлари»ни яратишимиз мумкин», — деди платформа раҳбари Майкл Бекланд.
Таъкидлаш жоизки, иқлим ўзгариши муаммосини самарали ҳал этиш унинг асл сабабларини чуқур англашдан бошланади. Ушбу мавзу бўйича тадқиқотлар илмий доираларда кенг ёритилган бўлсада, у кўпинча қийин ва кенг жамоатчилик учун мавжуд эмас. Шу боис илмий ахборотни омма учун қулайроқ ва тушунарли бўлган қисмларга бўлиш ва ундан эркин фойдаланишни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. «ClimateScience» платформаси бу жараёнда асосий роль ўйнайди ва Кембриж университети, «Grantham» иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит институти, Оксфорд университети, БМТнинг глобал иқлим ҳаракати ва Диксон жамғармаси каби нуфузли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. Бугунги кунга келиб платформа 2 500 000 дан ортиқ ўқувчини қамраб олади ва уларга иқлим ўзгаришининг аҳамиятини тушуниш ва англашга ёрдам беради.