Ўзбекистон ва БАА музейлари ходимлари ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилади

    Мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Маданият ва санъат жамғармаси ва Абу Даби маданият ва туризм департаменти ўртасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми лойиҳасининг онлайн муҳокамаси ташкил этилди.

    Лойиҳага кўра, Ўзбекистон маданий меросига бағишланган даврий кўргазмани Абу Даби Лувр музейида ташкил этиш, музейлар ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашувни йўлга қўйиш ҳамда маданий мерос йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг музейлар фаолияти билан танишуви асосида малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ўз навбатида, Амирликлар томони ўзаро ташкил этилаётган маданий тадбирлар ва илмий анжуманларда иштирок этиш йўналишини қўшимча равишда лойиҳага киритиш таклифини билдирди.

    Учрашув якунида кутилаётган олий даражадаги ташрифларни инобатга олган ҳолда томонлар лойиҳага келишилган қўшимча ва ўзгартишларни киритиш ҳамда ҳуқуқий расмийлаштиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates