Тошкент молия институти InnoWeek.Uz–2023 ҳафталиги доирасида бир қатор келишувларга эришди

    Таълим 21 октябр 2023 1515

    Тошкент молия институти «InnoWeek.Uz-2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги якунлари доирасида бир қатор келишув ва шартномалар имзолашга эришди.

    Жумладан, шу йилнинг 20 октябрь куни ва ҳамкор ташкилотлар ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилган меморандум, келишув ва шартномаларни имзолаш маросими ўтказилди.

    Тошкент молия институти томонидан АТ Халқ банки (банк ва молиявий хизматларни ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш), ЖУРУ Energy Consulting (яшил иқтисодиёт, яшил молиялаштириш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш), Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (аудиторлик, бухгалтерлик хизматларини ривожлантириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш), шунингдек, хусусий сектор вакиллари «Узимпехалоқа» МЧЖ (электрон тижоратни ривожлантириш), «Дурбек бизнес» МЧЖ (инновацион таълим хизматлари кўрсатиш), «Шох космас» МЧЖ (молиявий саводхонликни ошириш) ва бошқа компаниялар билан 10 дан ортиқ умумий қиймати 1,425 млрд сўмлик ҳамкорлик меморандумлари, келишув ва шартномалар имзоланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates