Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    Яшил сайёра 22 октябр 2021 1000

    «Ўзгидромет» 23–24 октябрь кунлари Ўзбекистонда салқин об-ҳаво сақланиб туриши ҳақида хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, 22 октябрь, жума куни республика ҳудудининг каттта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 8–13 даража илиқни ташкил этади, бу октябрь ойининг охириги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8–10 даражага паст. Фақат Фарғона водийсининг ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

    Шунингдек, шанба ва якшанба куни Ўзбекистонннинг барча ҳудудида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат меъёрдан паст бўлади. 23 октябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати -2 даража совуқ, 3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11–16 даража илиқдан ошмайди.

    24 октябрь, якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси ҳарорат 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача тушади, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates