Ўзбекистонда илк маротаба ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича клиника очилади

    Ижтимоий ҳаёт 5 декабр 2020 3654

    Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ва АҚШнинг Сиракьюз университети ўртасида Англашув меморандими имзоланди.

    ZOOM платформаси орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жавлон Вахабов, ТДЮУ ректори Рахимжон Хакимов, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори Адхам Бекмурадов, Бош прокуратура Академияси раҳбари Евгений Коленко, Сиракьюз университетининг ректори Кент Суверуд, Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш клиникаси директори Майкл Шварц ва Марказий Осиё ва Кавказ бўйича тадқиқот гуруҳи координатори, ватандошимиз Миржахон Турдиев ҳамда университетларнинг бошқа масъул ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

    Тадбирда мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад-вазифалари хусусида сўз юритилди.

    Меморандумга кўра юртимизда илк маротаба Тошкент давлат юридик университетида Сиракьюз университети билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган юридик клиника ташкил этилади.

    Юридик клиника жамиятимизнинг энг заиф қатлами вакиллари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантиришга хизмат қилади. Клиника фаолиятига АҚШнинг халқаро даражадаги юқори малакали юристлари ҳамда Сиракьюз университетининг талабалари жалб этилади.

    Келишувга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари АҚШда стажировка ўташи ва бошқа дастурларда иштирок этиши мумкин.

    Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети талабалари Сиракьюз университети магистратурасида қўшма таълим дастури (joint program) асосида 1+1, 2+1 ёки бошқа кўринишда ўқиш имкониятига эга бўлди.

    Бундан ташқари, ҳар йили 2 нафар Тошкент давлат юридик университети илмий изланувчиси АҚШда докторантурада ўқийди ҳамда илмий изланишлар олиб бориш учун “Visiting Scholar” (Ташриф буюрган олим) дастурида иштирок этади.

    Меморандумда талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда турли давра суҳбатлари, илмий-амалий конференциялар ва тренинглар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates