Ушбу лойиҳалардан бири комбинатнинг ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолишга қаратилган бўлиб, кончилик ва қайта ишлаш корхоналарида 200 та кон-транспорт, технологик, энергетика ва кон-механика техникаларини алмаштириш ва янгилашдир.
Бугунги кунда мазкур лойиҳа доирасида 12 та тоғ-кон техника ва ускуналари харид қилинди.
Мазкур инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши жисмонан ва маънан эскирган ускуналарни модернизация қилиш ва уларни замонавий техникаларга алмаштириш имконини беради. Бу ўз навбатида иш унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
“НКМК” АЖ Матбуот хизмати.
Реклама