Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси кетма-кет уч ой ўсди. Бунинг боиси нимада?

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари республикамизда жорий йил сентябрь ойида ишбилармонлик фаоллигини ўрганиб чиқишди.

    Унга кўра, ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил сентябрь ойида 1073 бирликни ташкил этиб, август ойига нисбатан 7,3 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизлик ўсиш қайд этилди.

    Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

    Сентябрь ойидаги ушбу ўсиш суръати қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

    • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 2,8фоизга ошган;
    • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,5фоизга ошган;
    • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 13,8фоизга ошган;
    • товар белгилари бўйича компонент 17,3фоизга ошган.

    Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

    2023 йил сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча 11 та ҳудудда ўтган ойга (август) нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (38,4%), Сирдарё (31,9%), Қашқадарё (21,6%), Наманган (16,1%), Тошкент (14,5%) ва Бухоро (10,5%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

    Банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар

    2023 йил сентябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 739,6 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг август ойига нисбатан 157,6 минг транзакцияга (2,8%) ошган.

    Банклараро тўлов операциялари сони 3 та ҳудудда ошган.

    2023 йил сентябрь ойида республиканинг 3 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Фарғона (18,4%), Самарқанд (1,0%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (6,1%) ўсиш кузатилган.

    Шу билан бирга, 11 та ҳудудда юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони камайган. Сезиларли даражадаги камайиш Сирдарё (- 24,2%), Тошкент (- 17,9%), Андижон (- 11,0%) ва Бухоро (- 10,0%) вилоятларида қайд этилган.

    Товар-хом ашё биржасидаги фаоллик

    2023 йилнинг сентябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1376 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 13,8 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 1,6 фоизга ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 25,9 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

    Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил сентябрь ойида 7 080,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 21,8 фоизга ошган.

    Хўжалик юритувчи субъeктларнинг фаоллиги

    Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил сентябрь ойида 1,0146 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,5 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга сезиларли даражада камайган.

    2023 йил сентябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг август ойига (505 351 бирлик) нисбатан 8 252 тага ошиб, 513 603 бирликни ташкил этган.

    Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 41 тага ошган.

    Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 411 306 тадан 418 711 тагача ошган (ўсиш 7 405 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 424 тадан 91 230 тагача (806 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 662 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг август ойига нисбатан 41 тага ошган.

    Брeндларни рўйхатга олиш

    2023 йил сентябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,1734 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг август ойига нисбатан 17,3 фоизга ошган. Жорий йилнинг сентябрь ойида юридик шахслар томонидан 203 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates