Ишбилармонлик фаоллиги индексида энг юқори кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилди

    Энг паст ўсиш эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил июнь ойида 1062 бирликни ташкил этиб, май ойига нисбатан 6,2 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 51 фоизлик ўсиш қайд этилди.

    Хусусан, ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида яна бир марта энг юқори ўсиш суръати қайд этилган бўлса, Сурхондарё вилоятида энг паст ўсиш кузатилди. Бундан ташқари банклараро тўлов операциялари сони 13 та ҳудудда ошди.

    Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

    хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 14,4 фоизга ошган;

    фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,9 фоизга камайган;

    товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 7,2 фоизга ошган;

    товар белгилари бўйича компонент 41,5 фоизга камайган.

    2022 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил май) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (43,3%), Самарқанд (43,0%), Навоий (39,5%) ва Сурхондарё (37,2%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates