Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги фаоллик карантиндан олдинги даражага қайтди

    Урбанизация 16 сентябр 2021 1336

    Кўчмас мулк олди-сотди суръатлари ўртача даражада ўсишни бошлади ва август ойида сотиб олиш фаолиятига таъсир этувчи асосий омил эпидемиологик вазиятнинг босқичма-босқич яхшиланиши ва мавсумий таътилларнинг тугаши бўлди.

    2021 йилнинг август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 21,8 минг дона шартномалар расмийлаштирилди. Бу июль ойига (18,1 минг) нисбатан 20,6% га кўпайди. Шу билан бирга, 2020 йилнинг мос даврига (15,6 минг) нисбатан ўсиш 39,5% ни ташкил этди.

    Ҳудудларга келадиган бўлсак, жорий йилнинг июль ойига нисбатан барча ҳудудларда ўсиш кузатилди.

    Кўчмас мулк олди-сотдисининг энг юқори ўсиш суръатлари Бухоро (37,4%), Қашқадарё (33,1%), Андижон (31,5%) ва Сурхондарё (25,9%) вилоятларида қайд этилди.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатда кўчмас мулк бозори тикланиш босқичидан муваффақиятли ўтмоқда ва бозордаги фаоллик нафақат карантиндан олдинги даражага қайтди, балки сезиларли даражада ошди. Шундай қилиб, август ойидаги Республика бўйича кўчмас мулк савдолари 2019 йилнинг август ойига нисбатан 30,8%га ўсган бўлса, Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич 66%ни ташкил қилди.

    Кўчмас мулк бозорида битимлар сони кўпайишининг асосий сабаблари – эпидемиологик вазиятни яхшиланиши ва иқтисодиётга босим ўтказадигин карантин чекловларининг енгиллаштирилишидир. Шунингдек, таъкидлаш керакки, оммавий эмлаш ҳам талабни тикланишига ёрдам беради.

    Кўчмас мулк бозорининг жонланишга сабаб бўлган бошқа омиллар қаторига – таътил мавсумининг тугаши ва фаол иш мавсумининг бошланиши ҳам киради.

    Халилуллоҳ Ҳамидов,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Сектор мудири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates