Ўзбекистонда кунгабоқар ҳосили ўсимлик мойи ва шрот ишлаб чиқаришга йўналтирилади

    Агросектор 26 август 2022 3618

    Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда асосий ва такрорий экин сифатида мойли кунгабоқар навларини етиштириш кўпайиб боряпти.

    2022 йилда мамлакат бўйича жами 61,7 минг гектар, шундан асосий майдонларга 25,7 минг гектар ва такрорий майдонларга 36,0 минг гектар кунгабоқар экилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу майдонлардан 128 минг тонна ҳосил жамғариш режалаштирилган.

    Етиштирилиши прогноз қилинаётган кунгабоқар ҳосили тўлиқ қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилиши белгиланган бўлиб, ушбу ҳосилдан 45 минг тонна ўсимлик мойи ва 83 минг тонна кунгабоқар шроти ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган кунгабоқар шроти чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига йўналтирилади.

    Кунгабоқар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг асосий майдонларига экиб келиняпти. Бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган кунгабоқарнинг 51 та нави Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Кунгабоқар ҳозирги кунда дунёда энг муҳим аҳамиятли мойли экинлардан бири ҳисобланади ва истеъмолчилар орасида нисбатан хавфсиз озиқ-овқат мойи сифатида оммабопдир.

    Дунёда кўплаб давлатларда экин майдони ва ундан олинадиган ҳосил миқдорига қараб иқтисодий самарадорлик даражаси ортиб бориши кузатиляпти. Сўнгги беш йилликда кунгабоқар ер юзидаги 72 та мамлакатда 25-26 миллион гектардан ортиқ майдонда етиштирилиб, ўртача 40,5-42,0 миллион тонна ҳосил олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates