Ўзбекистонда лаборатория асбоб-ускуналари ва реагентлар сақланадиган омборхона қурилади

    Инвестициялар 11 ноябр 2021 561

    Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов LMS Consult GmbH & Co.KG компанияси бош директори Штеффен Беурмайстер билан учрашди.

    Музокаралар натижасида компания инвестициялари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий лаборатория асбоб-ускуналари ва кимёвий реагентларни сақлашга мўлжалланган махсус омборхона ҳамда реагент ва реактивлар сотувини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.

    Биринчи босқичда, майдони 1000 м2 бўлган омборхона ижарага олинади, уни жиҳозлашга ва лойиҳани дастлабки босқичини амалга ошириш учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Иккинчи босқичда, омборхона майдони 2000 м2 гача кенгайтирилиши режалаштирилган ва бунинг учун компания қўшимча 200 минг АҚШ доллари йўналтиришини маълум қилинди.

    Ҳозирги кунга қадар LMS Consult GmbH (Германия) компанияси билан тузилган шартномаларга асосан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 494,3 минг АҚШ долларлик лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилган. Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 322,6 минг АҚШ долларлик шартномалар имзоланади ва жамғарма томонидан аккредитив орқали молиялаштирилади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates