Италиянинг Прато шаҳрида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи очилди

    Бизнес 18 сентябр 2024 131

    Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Прато шаҳридаги «T.I.S. – Textile Innovation Sustainability Italy» компанияси директори ва ҳамтаъсисчиси Жанфранко Трупия билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида жорий йил май ойида имзоланган «T.I.S.» компанияси, Ўзбекистон Савдо-саноат саноат палатаси ва Миландаги Италия-Ўзбекистон савдо палатаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилган тўқимачилик маҳсулотлари Савдо уйи фаолияти хусусида фикр алмашилди.

    «T.I.S.» компанияси раҳбарининг айтишича, Савдо уйи 200 дан ортиқ доимий мижозларга эга, уларнинг асосий қисмини тикувчилик фабрикалари ташкил этилади.

    Савдо уйи Италиянинг айнан Прато саноат ҳудудида очилиши бежиз эмас. Бу ерда пахта ва жун тўқимачилиги ХХ аср бошида ривожлана бошлаган. Бугунги кунга келиб Пратода 7 мингдан ортиқ енгил саноат корхоналари фаолият юритиб келади ва улардан 2 мингтаси бевосита тўқимачилик фаолияти билан шуғулланади. Прато дунё бозорларига калава ип, табиий тола ва жундан мато, синтетик мато, кийим-кечак, уй текстили каби маҳсулотларни етказиб беради. Йиллик экспорт ҳажми қарийб 2 миллиард еврога тенг.

    Мулоқот якунида «T.I.S.» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Савдо уйи билан доимий равишда тижорий таклифлар ва буюртмалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга келишилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates