Жорий йил якунига қадар 36 та маиший чиқинди полигони рекультивация қилинади

    6 та полигон тартибга келтирилади ҳамда 22 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида «Экология вазирлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичи: эришилган натижалар ва келгуси режалар, шунингдек, экологик таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

    Тадбирда Экология вазирлигии, Бош прокуратура Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси мутасаддилари, тизим ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

    Тақдим қилинган маълумотларда урғуланишича, жорий йилнинг ўтган даври давомида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида бир қатор сезиларли ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида республика бўйича 138 миллион туп (режага нисбатан – 110,5 %) кўчат экилди. Ҳудудларда вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 257 та «яшил боғ» барпо этилиб, уларнинг умумий сони 517 тага етказилди. «Очиқ бюджет» тизими орқали «Менинг боғим» лойиҳаси ишга туширилди. Фуқаролар томонидан ташаббус билдирилган 738 та лойиҳа орасидан 215 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, жами 48,7 миллиард сўм молиялаштириш учун йўналтирилди.

    Жорий йил якунига қадар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсумида республикамизда 75 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади. Кузги кўчат экиш мавсумида республика бўйича 134 та «Яшил боғ»лар барпо этилади. «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган 215 та ташаббусларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва кузги кўчат экиш мавсумида «яшил боғлар» ва «яшил жамоат паркларини» барпо этиш ишлари бошланади. Бундан ташқари, Орол бўйи минтақасида 300 минг гектар майдонда шундан, Қорақалпоғистон Республикасида 200 минг, Навоий вилоятида 50 минг, Бухоро вилоятида 40 минг ва Хоразм вилоятида 10 минг гектар майдонда «Яшил қопламалар» барпо этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги Фармонига мувофиқ чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларни СМС орқали хабардор қилиб бориш, чиқинди ва электр энергияси биллинг тизимларини интеграция қилиш ишлари ҳам амалга оширилди. Мавжуд 209 та маиший чиқинди полигонларининг 26 таси санитар-эпидемиологик ва экологик талабларга жавоб бермаслиги ва ўз ресурсини ўтаб бўлганлиги учун фаолияти тўхтатилганлиги айтиб ўтилди.

    Жорий йил якунига қадар 36 та маиший чиқинди полигонлари рекультивация қилинади, 6 та полигон тартибга келтирилади ҳамда 22 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади Жумладан, 2024 йилда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг 11 та йирик тиббиёт муассасаларида соатига 1,1 тонна тибибёт чиқиндиларини утилизация қилиш станциялари барпо этиш режалаштирилган.

    Экологик назорат йўналишида эса атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 33 378 нафар шахс аниқланди. Қонунбузарларга 35.5 млрд. сўм маъмурий жарима ва етказилган зарар ҳисобланиб, 28,5 млрд.сўм ундирилгани, мингдан ортиқ корхона ва 80 мингдан ортиқ фуқароларга соҳага оид профилактика тадбирлари ўтказилгани, 75 та ҳолат бўйича 160,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича материаллар прокуратура органларига тақдим этиб, шундан 38 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилгани ҳақида айтиб ўтилди.

    «Жорий йил якунига қадар Экология назорат ишларини амалга ошириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар билан биргаликда 1 000 дан ортиқ рейд тадбирлари амалга оширилади. 50 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларда ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишлари олиб борилади», дейилади экология вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотда.

    Тадбир давомида, ўрмон хўжалиги соҳасида жорий йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Жумладан, журналистлар ўрмон фондининг суғориш имконияти мавжуд бўлган ерларида 1 000 гектар тез ўсувчи дарахтлар плантациялари, тоғ ва тоғолди ҳудудларида 500 гектар майдонда ҳимоя дарахтзорлари барпо қилиниши, ўрмон хўжаликлари томонидан фойдаланилмаётган 3 минг 500 гектар ер майдонлари ўзлаштирилиши ҳақида хабар топдилар.

    Бундан ташқари, республиканинг ўрмон билан қопланганлик даражаси 8.1 фоиз (3 миллион 650 минг гектар)га етказилиши, чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида чўлланиш ва қум кўчиши, сув ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш, экологик муҳитни яхшилаш мақсадида 2 минг 400 гектар ер майдонларида ҳимоя ўрмонзорлари (иҳота) ва 347 гектар майдонда 134 та «яшил боғ» барпо этилиши ҳамда соҳада 3 ярим минг доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши юзасидан соҳа мутахассислари томонида батафсил маълумот берилди.

    Анжуман сўнгида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates