Ўзбекистонда нечта нодавлат нотижорат ташкилот бор?

    Янги фармон билан уларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

    Кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари беқиёс аҳамият касб этади. Республикамизда сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу жиҳат республикамиздаги ННТлар фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланади. Хусусан, 2010 йилларда Ўзбекистонда 5431 та нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритган бўлса, ҳозирги вақтда 8240 та ташкилот рўйхатга олинган.

    Президент Ш.Мирзиёев томонидан 2024 йил 20 августда имзоланган “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Мазкур фармон нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга муҳим асос бўлди. Эндиликда, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади.

    Янада аҳамиятли жиҳати, фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

    Фармонга кўра, ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади; давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади; Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

    Шу билан бирга, ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Яъни, давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади; 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилади; ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 миллион сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилади.

    Ҳужжатнинг қабул қилиниши республикамизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан илиқ қабул қилинди. Унга кўра, ҳар йили декабрь ойида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида Олий Мажлис, Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашув ва мулоқотлар, фуқаролик жамияти институтларини рағбатлантириш бўйича тадбирлар ўтказилиши; “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони; ҳар икки йилда “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти билан тақдирлаш белгилаб берилгани жамоатчилик вакиллари томонидан катта ишонч билан эътироф этилди.

    Манзура Рустамова,

    Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

    Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates