Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ошди

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 724 мин сўмга ошган.

    Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 151 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 424 минг сўм бўлган.

    Статистика агентлигининг маълум қилишича, ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткич 8,7 миллион сўм билан Тошкент шаҳрида қайд этилган. Бу миқдор ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоиз ўсган. Шу билан бирга, Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (4,2 миллион сўм) нисбатан юқори ўртача ойлик иш ҳақи тўланган.

    Маълумотларга кўра, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳридадан ташқари Самарқанд (17,8 фоиз), Андижон (16,2 фоиз), Фарғона (14,2 фоиз) ҳамда Навоий (14,6 фоиз) вилоятларида кузатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates