Ўзбекистонда ўтказиладиган қизлар ўртасидаги U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди

    Спорт 16 декабр 2023 1255

    Ўзбекистонда ўтказиладиган мусобақада мезбонлар «А» гуруҳида баҳсларга киришади.

    Шу йилнинг 15 декабрь куни футбол бўйича 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионатига қуръа ташланди.

    Ўзбекистонда ўтказиладиган мусобақада мезбонлар «А» гуруҳида баҳсларга киришади.

    Гуруҳ босқичида ўзбекистонлик қизларга Жанубий Корея, Австралия ва Хитой Тайпейи жамоалари рақиблик қилади.

    «Б» гуруҳидан эса Япония, КХДР, Хитой ва Ветнам жамоалари ўрин олди.

    Маълумот учун, У-20 Осиё кубоги ўйинлари 2024 йил 6 мартдан 16 мартга қадар ўтказилади.

    Турнирда ярим финалга йўл олган 4 та жамоа келгуси йил Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.