Эътиборлиси, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнирдаги иккинчи баҳсини ўтказади. «B» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турда Ҳиндистон билан куч синашади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади. Ўйин ўз бағрига 45 мингдан зиёд мухлисни сиғдира оладиган «Аҳмад бин Али» стадионида ўтказилади. Мазкур учрашувда Ўзбекистон футболчилари тўлиқ оқ, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади.
Ушбу баҳсни хитойлик Фу Минг бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Жоу Фей ҳамда Жанг Ченг ёрдам беради.
«B» гуруҳидан ўрин олган иккинчи жуфтлик Австралия ва Сурия жамоалари баҳси эса соат 16:30 да белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг биринчи турида Сурия билан дуранг ўйнади. Ҳиндистон эса Австралияга мағлуб бўлган.