23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташланди

    Спорт 23 ноябр 2023 1088

    Келаси йил Қатар яшил майдонларида ўтадиган футбол бўйича U-23 Осиё кубогига қуръа ташланди.

    Унда иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «D» гуруҳида Ветнам, Қувайт ва Малайзия жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар ўйналади.

    Мусобақа келаси йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари ўтказилади.

    «А» гуруҳи Қатар Австралия Иордания Индонезия

    «Б» гуруҳи Япония, Жанубий Корея, БАА, Хитой

    «C» гуруҳи Саудия Арабистони, Ироқ, Таиланд, Тожикистон

    «Д» гуруҳи Ўзбекистон, Ветнам, Кувайт, Малайзия