Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг юқори маош олади?

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллион 971 минг сўмни ташкил қилган.

    Юқоридаги манбага асосланиб review.uz сайти эълон қилган хабарда ёзилишича, айни дам мамлакатимизда энг катта ойлик маош молия ва суғурта соҳаси, энг кам ойлик эса соғлиқни сақлаш тизимида берилмоқда.

    Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.

    Қайд этилишича, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида — 7 миллион 111 минг сўм ёки республика кўрсаткичидан (2 миллион 971 минг сўм) 2,4 баробар юқори эканлиги аниқланди.

    Aксинча, энг кам маош соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида — 2 миллион 49 минг сўм ёки республика ўртача ойлик иш ҳақининг (2 миллион 971 минг сўм) 69 фоизига тенглиги маълум қилинди.

    Шунингдек, қўмита юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи, қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари ҳар бир иқтисодий фаолият турларида турлича фарқланишини таъкидлаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates